Abstract
Мақолада ХХ асрнинг 20-30 йилларида қисқа умр кўрсада, ўзбек адабиёти учун туганмас ҳисса қўшган ижодкор Абдулҳамид Мажидий ҳаёти ва ижоди ўрганилган. Давр муҳити қисқача ёритилиб, асосан, ёзувчининг шеърияти ва ундаги ғоявий-бадиий жиҳатларга урғу берилган. Шеърларидаги идеал образ тасвири ўрганилган, ёмон иллатлар қаттиқ қораланганлиги ва юмор остига олингани кўрсатилган. Шоирнинг нафақат шеърият, балки публицистика, драматургия, режиссёрлик ва фельетонлари ҳақида қисқача маълумотлар берилган.